«Ўзнефтмаҳсулот» АК: Автобензин масаласидаги шов-шувлар ўринсиз! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзнефтмаҳсулот» АК: Автобензин масаласидаги шов-шувлар ўринсиз!

«Ўзнефтмаҳсулот» АК: Автобензин масаласидаги шов-шувлар ўринсиз!

Кейинги пайтда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, хусусан, Тошкент шаҳрида бензин тақчиллиги юзага келиб, АЁҚШларда навбат кўпайди. «Ўзнефтмаҳсулот» АК мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Компания матбуот хизматига асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда.

«Республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги баъзи АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, аҳолига муайян даражада ноқулайлик туғдирмоқда ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Таҳлилларимизга кўра, бундай ҳолатга айрим шов-шув ишқибозларининг «Ёнилғи ишлаб чиқариш камайиб кетганлиги сабабли, автобензин тақчиллиги юзага келиб, унинг нархи ошар экан», деган уйдирмаларига ишонган баъзи ҳамюртларимизнинг автобензинни мумкин қадар кўпроқ захира қилиб олишга ҳаракат қилаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда», — дея таъкидланади баёнотда.

«Ўзнефтмаҳсулот» АК вакилларининг ишонтиришича, «мамлакатда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам. Республикада жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Нефть хомашёси нафақат мамлакат ички эҳтиёжини қондириш, балки муайян миқдордаги ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳам етарли миқдорда қазиб чиқарилиб, қайта ишланмоқда».

Айни кунларда юзага келган мазкур муаммони ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш, аҳолини автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Ўзнефтмаҳсулот» АК автомобилга ёнилғи қуйиш жараёнида истеъмолчилар, шунингдек, ёнилғи қуювчиларнинг ташмачилик ва чайқовчилик илинжида амалга оширилаётган ҳаракатлари юзасидан жойлардаги вакиллари, назорат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавнефтгазинспекция» (268-04-50) ва компания (231-14-21) ишонч телефонларига маълум қилиш, турли шов-шувларга ишонмасликни сўраган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru