АҚШ конгресси Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни кўриб чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 12:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Май 2016 года
459

АҚШ конгресси Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни кўриб чиқади

АҚШ конгресси Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни кўриб чиқади

АҚШ конгрессига Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни кўзда тутувчи Украинада демократия ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди. Бу ҳақда ҳужжатнинг муаллифларидан бири Элиот Энгелнинг саҳифасида маълум қилинди.

"Россия томонидан Қримнинг босиб олиниши ноқонунийдир. Бу биз ҳақида ўз вақтида ўнлаб йилларга чўзилиб кетган Болтиқбўйи давлатларининг совет оккупациясига қарши чиққанимиздек аниқ айтишимиз керак", деб STAND деб қисқача ном олган ҳужжат киритилишига изоҳ берди Энгел.

Қонун лойиҳаси санкцияларни қатъийлаштиради, Қримнинг Россияга тегишлилигининг исталган кўринишда тан олинишини тақиқлайди ва "Магнитский акти"нинг таъсирини кенгайтиради. Бундан ташқари, унда Украина иқтисодиётига инвестициялар қўллаб-қувватланиши ва қўшни давлатларда Россия ташвиқотига қарши курашиш ҳақида ҳам айтилган.

Ҳужжатда Қримнинг Украинага қайтарилиши Россияга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши учун етарли шарт эканлигини таъкидлаб ўтилган. АҚШ ва Ғарбнинг бир қатор давлатлари томонидан 2014 йилда Россияга қарши киритилган санкциялар энергетика, мудофаа ва молия соҳаларига қаратилган. Санкциялар бир неча марта узайтирилган.

2014 йилда Россия санкцияларга жавобан Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Австралия, Канада ва Норвегияга қарши озиқ-овқат эмбаргоси киритган. 2015 йил июнда бу эмбарго муддати узайтирилган.

Украина таркибига кирган Қрим ва Севастополь 2014 йил мартидаги референдум натижаларига кўра Россия таркибига киритилган. Украина ва Ғарб давлатлари халқнинг бу қарорини тан олишдан бош тортган. Москвада ўз навбатида яриморолнинг Россия таркибига қўшиб олиниши халқаро ҳуқуққа мослиги таъкидлаб ўтилган, дейилади "Кун" нашрида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru