Малайзияда инсон қиёфасидаги улоқча туғилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 12:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Май 2016 года
1 469

Малайзияда инсон қиёфасидаги улоқча туғилди

Малайзияда инсон қиёфасидаги улоқча туғилди

Малайзиялик 63 ёшли фермер Иброҳим Басирнинг уйида юзи инсон юзини эслатувчи улоқча дунёга келди, деб хабар беради “Кун” нашри. Иброҳим Басир бу воқеадан ҳайрон, қолаверса, инсон қиёфали туёқли жониворнинг биринчи марта туғилиши эмас.

“Улоқча эчки боласидан кўра, кўпроқ танаси жун билан қопланган инсон боласини эслатади. Тумшуғи ўрнида одам бурнини, кўзини эслатадиган аъзолари мавжуд”, —деди Иброҳим Басир.

Эркак улоқчани ветеринарларга кўрсатганда, улар ҳам бу воқеага изоҳ беролмаган. Афсуски, улоқчанинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. У туғилгандан кейин атиги бир неча дақиқа яшаган. Ғайриоддий улоқча ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалганлиги сабабли, улоқчанинг жасадини сотиб олмоқчи бўлган қизиқувчиларнинг сони кўпайиб кетган. Аммо фермер ғаройиб улоқчанинг жасадини тадқиқот ишларини ўтказиш учун мутахассисларга топширган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru