Сенаторлар Бразилия президентини вақтинчаликка лавозимидан четлатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-05-2016 | 16:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 12 Май 2016 года
479

Сенаторлар Бразилия президентини вақтинчаликка лавозимидан четлатди

Сенаторлар Бразилия президентини вақтинчаликка лавозимидан четлатди

Бразилия парламентининг юқори палатаси — Сенат — мамлакат президенти Дилма Руссефнинг импичмент қилиниши бўйича овоз беришни якунлашди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Импичмент таклифининг Сенатнинг 81 нафар аъзосидан 55 нафари қўллаб-қувватлаган, 22 нафар сенатор қарши бўлган. Импичмент қабул қилиниши учун сенатнинг камида 41 аъзоси овози (ярмидан кўпи) керак бўларди.

Шу соатларда Руссефф камида ярим йил муддатга лавозимида четлатилиши кутилмоқда.

Эндиликда, давлат раҳбари мажбуриятлари вақтинчалик вице-президент Мишел Темерга ўтади.

Бундан олдинроқ, Дилма Руссефф мамлакат сенатида унинг импичмент қилиниши бўйича овоз берилиши якунланишини кутиб ўтирмай, президент саройидан ўзининг шахсий қароргоҳига нарсаларини олиб чиқиб кетишни бошлагани хабар қилинганди.

Бразилия федерал олий суди судьяси Теори Заваски мамлакат президенти Дилма Руссеффга нисбатан импичмент жараёнини тўхтатиш даъвоси билан мурожаат қилган бош давлат ҳимоячиси Жозе Эдуарду Кардозу аппеляциясини рад этгач, Сенат давлат раҳбарини лавозимидан четлатишга бағишланган йиғилишини давом эттирди.

Суд қарори овоз бериш жараёнига таъсир кўрсатган: шу вақтга қадар президент истеъфосига муносабатда иккиланиб турган айрим сенаторлар энди Руссеффни четлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

17 апрель куни мамлакат парламентининг қуйи палатаси депутатлари президентни импичмент қилиш (лавозимдан четлатиш) учун овоз беришганди. Ташаббус 367 нафар депутат томонидан маъқулланди, 137 нафар депутат бунга қарши бўлганди.

Бразилия парламенти 17 март куни президент Дилма Руссеффга нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқувчи махсус комиссияни тузган, суд эса ўша куннинг ўзида Руссеффнинг собиқ давлат раҳбари Лулу да Сильвани президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига тақиқ қўйган эди.

Импичмент жараёни президентнинг бюджет тақчиллигининг реал ҳажмини яширишда айбланиши, шунингдек, унинг сайловолди кампанияси даврида мансабини суиистеъмол қилиб давлат маблағларидан фойдалангани билан боғлиқ равишда кечди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru