Қрим учун яна бир йиллик европа санкциялари бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-06-2016 | 00:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Июн 2016 года
560

Қрим учун яна бир йиллик европа санкциялари бор

Қрим учун яна бир йиллик европа санкциялари бор

Европа кенгаши Қримга қарши санкцияларни 2017 йилнинг 23 июнигача, яъни яна бир йилга узайтириш тўғрисидаги қарорини қабул қилди. Расмий қарор ҳақида шанба куни эълон қилинади, дея хабар беради "Ria.ru" сайти.

РИА янгиликларининг Эвропа Иттифоқи дипломатик манбасига кўра, санктсия муддати фақат узайтирилиши, лекин ўзгартиришлар киритилмаганлиги ҳақида ҳабар берди. Яна бир бошқа дипломатик манба эса – бу техник қарор дея ҳабар беради.

Қрим ҳукумати санкция узатирилишга “паҳтавон ўқ” дея шарх берди:
Қрим ҳукуматининг Вице-вазири Руслан Балбек навбатдаги санкция ҳеч қандай зарар етказмайди дейди.

Р.Балбекнинг сўзига кўра, санкциялар икки йил ичида Ғарбга кутилган натижаларни келтирмади – Қрим ва Россияда иқтисодий инқироз бўлмади, ижтимоий нотинчлик юз бергани йўқ. “Бу Россия жамиятини бирлашишга сафарбар этди ҳолос” дея қўшимча қилиб қўйди.

Севастопол Губернатори Сергей Меняло санкцияларнинг ҳеч қандай ҳалокатли томони йўқ дея ишонч билдиради. “Бу ҳолат бизнинг экономикамиз ғарб йўналишларидан мустақил ҳолда ривожланишига кўмак бўлади” – деди у. РИА янгиликлари қўшимча қилади-ки, Севастопол, санкцияларга қарамай, хорижий инвесторларнинг қизиқишини ҳис этяпти.
Ҳудди шу тарзда Қрим халқ палатаси раҳбари Григорий Иоффе ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг сўзига кўра санкциялар Россияга нисбатан кўпроқ ғарб мамлакатларига зарар етказади.

ЭИ (Эвро Иттифоқ) қошидаги Россиянинг доимий вакили Владимир Чижов қайд қилди, Россияга қарши иқтисодий санкциялардаги фарқларга қарамай, ЭИ Қрим санктсиялари ҳақидаги савол юзасидан ўз қарорида қатъий турибди. “Кўрамиз, кейин нима юз бераркин. Эртами кечми Европада билишлари керак, нима бўлганини (Қримда)”, - деди.

Эвропа институтининг Россия фанлар академияси ЭИ сиёсий интеграцияси маркази раҳбари Людмила Бабинанинг фикрига кўра Қримга қарши санкциялар узайтирилиши – бу огоҳлантирув белгиси, яъни ҳудди шу чорани Россияга ҳам қарши қўллашади. Унинг эслатишича, Эвропада санктсиялар бекор қилиниши Минск келишувлари амалга ошиши билан боғлиқ. Бабинанинг қайд этишича “буларнинг амалга ошиши нафақат Россияга, балки Украина, Луганск ва Донецкга ҳам боғлиқдир, шуларни инобатга олган ҳолда санкциялар бекор қилиниши ҳали кўзда тутилмаган” дея таъкидлаган.

Ҳозирда санкциялардан ташқари Қримда яна иккита пакет мавжуд:
Муддати жорий йилнинг 15 сентябргача бўлган индивидуал санкциялар, ҳамда муддати 31 июльгача бўлган тармоқли чекловчи чоралар.

Санкцияларга жавобан Россия Ғарб мамлакатларидан озиқ-овқат импортини чеклаб қўйган. Маҳсулотли эмбарго жорий йилнинг 5 августига қадар ўз кучини йўқотмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru