Хитойда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-08-2016 | 10:51 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Август 2016
333

Хитойда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

 Хитойда автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Хитой жанубида якшанба куни содир бўлган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида ўн киши ҳалок бўлди, деб "ТАСС" хабар беради.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида яна 32 киши жароҳатланди. Автоҳалокат Гунси—Чжуан мухтор туманида рўй берганлиги тўғрисида маълумот берилди. Жабрланганлардан беш нафарининг ҳолати ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Полиция ҳалокат сабабларини ўрганишда давом этмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru