Обама: Хитойдаги вайроналик ва коллапс бутун дунё учун хавф яратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама: Хитойдаги вайроналик ва коллапс бутун дунё учун хавф яратади

Обама: Хитойдаги вайроналик ва коллапс бутун дунё учун хавф яратади

АҚШ Хитойдаги кейинги иқтисодий ўсишни агар у тинч ва бошқа давлатларга нисбатан таҳқирловчи характерда бўлмаса уни маъқуллайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

"20 йил ва эҳтимол менинг президентлигим давомида Хитойда давлат капитализми молиялаштирилди ва у ерда экспортга мўлжалланган ривожланиш модели устун бўлган. Шунинг учун Хитой барчасини жадаллаштиришдан камроқ манфаатдор бўлган", деб ҳисобламоқда Обама. Унинг баҳосича, айни вақтда Хитой энг йирик иқтисодий давлатлардан ҳисобланади ва "эҳтимол халқаро масалаларни ҳал қилишда ўзига муҳимроқ ролга эришмоқчи бўлаётгандир".

"Биз Хитойнинг халқаро ҳуқуқларга асосланган тинч ўсишини маъқуллаймиз. Ночорлашиб кетган ва заифлашган Хитой барча учун хавфли бўлади. Биз Хитой ўзига нафақат ўз халқи учун, балки жаҳон муаммоларининг кенгроқ доираси учун каттароқ жавобгарлик олишини истаймиз. Мисол учун, иқлимнинг глобал ўзгаришига қарши кураш, табиий офатлар вақтида ёрдам каби муаммолар", деб таъкидлаб ўтди Обама.

Теглар: Хитой АҚШ

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru