Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва сардоримиз Жасур Жалолиддинов Японияга қарши кечадиган финал учрашув аввалидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Жаноб бош мураббий, терма жамоангизнинг ушбу мусобақадаги иштироки ва эртага Япония терма жамоасига қарши кечадиган финал баҳси ҳақида нималар дея оласиз?
- Барчага хайрли кун. Қизиқарли финал бўлиши шубҳасиз. Икки тенгма-тенг жамоа эртага тўқнаш келади. Биз ҳам, Япония ҳам Олимпиадага чиқиш учун узоқ вақт тайёргарлик кўрди. Биз ўтган Осиё Кубогида ёш футболчилар билан иштирок этгандик. Япония терма жамоаси ҳам ёшроқ таркиб олиб келган. Мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиш.
- Жасур Жалолиддинов, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...
- Париж йўлланмасини қўлга киритганимиз ва финалда иштирок этаётганимиз билан яна бир бор ҳалқимизни табриклаймиз. Эртага қизиқарли учрашув кечиши аниқ, биз эса кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш учун максимал ҳаракат қиламиз.
- Бундан олдинги баҳсларда рақибларимиз таХминан қандай услуб танлашини билар эдик. Япония терма жамоаси эса бизга ўхшаган ҳужумкор ва доминант футбол тарафдори. Эртага Япония бизга қарши қандай услубни танлаши мумкин деб ўйлайсиз?
- Япония терма жамоасини яхши таниймиз. Бир икки маротаба улар билан тўқнаш келганмиз. Япониянинг ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимиз учун режа тузиб олдик. Биз ўзимизнинг режамиз бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйин қандай кечишини эртага билиб оламиз.
- Олимпиадага йўлланма олганингиз ўзбек футболи учун қандай аҳамиятга эга? Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш сизлар учун энди актуалми?
- Олимпиадага йўл олиш бизнинг биринчи мақсадимиз эди. Биз Олимпиадага чиққан биринчи жамоа бўлдик. Энди эса кубокни қўлга киритиш вақти келди.
- Жасур Жалолиддинов, ўтган Осиё Кубогидаги Японияга қарши кечган учрашувни эслай оласизми? Ўша ўйинда рақибларингиз қандай ўйнаган эди?
- Ўша мусобақадан яхши хотиралар қолган. Биз ўша учрашувда чиройли ғалаба қозонгандик. Ҳозир эса финал остонасида турибмиз. Япония терма жамоаси сўнгги икки йил ичида ўсишга эришгани шубҳасиз.
- Бир нечта футболчиларингиз ўз жамоаларига жўнаб кетишди, уларнинг ўрни қанчалик билиниши мумкин?
- Легионерларимиз биз билан бўлганда, биз янада кучлироқ бўлар эдик, аммо афсуски, улар жамоаларига жўнаб кетишди. Бизда тенг таркиб йиғилган ва барча футболчиларнинг даражаси тенг. Легионерларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз етарлича.
- Жасур Жалолиддинов, бутун мусобақа давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказиб келаётган эдик. Финалдан аввал эса дам олишга кўпроқ вақт берилди. Бу сизларга қанчалик фойдали бўлди?
- Ўйлашимча, жисмоний ҳолат билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Эртанги учрашувда энг яхши формамизда бўламиз.
- Япония терма жамоаси ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кўп маротаба қурбон қилади, агар мусобақа ЖЧ ёки Олимпиадага йўлланма бермаса. Биз ҳам Япония каби ҳар бир циклга тайёргарлик кўриш тизимига ўтдик. Ушбу тизимни кейинги Олимпиада ўйинлари учун давом эттириш керакми?
- Биз кўп маротаба бунинг гувоҳи бўлганмиз. Япония йўлланма бермайдиган мусобақаларда ёш футболчилар билан иштирок этар эди. Биз ҳам шу нарсани ўргандик ва сўнгги икки йирик мусобақада ёшлар билан иштирок этдик. Ёшроқ таркиб билан ўйнаганимизга қарамай, яхши натижа қайд этдик. Бундай тизимнинг фойдали жиҳатлари кўп деб ўйлайман.
- Жасур, жамоа сардори эканлигингиз сизга кўпроқ босим берадими ёки ишонч?
- Эртанги ўйинда фақат футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Жамоа сардори эканлигим менга кўпроқ куч беради.
Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқуловниг хотираси учун кубокни Диёрнинг уйига олиб борамиз деб ваъда берган эдингиз. Тошкентда ўтказилган Осиё Кубогида. Ўша ваъдангиз ҳали ҳамон ўз кучидами?
- Ҳа, Диёр доим биз билан бирга. Насиб қилса, кубок билан Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг уни Диёрнинг уйига олиб борамиз.
- Қатар мамлакатининг ушбу мусобақага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз... Мусобақанинг ташкилий жиҳатларида муаммоларга дуч келмадингизми?
- Қатар мамлакати бундай катта мусобақалар ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган. Қатар мамлакатига раҳмат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти