Фото: Anadolu
Туркия қуролли кучлари 2 май куни Сурия ва Ироқ шимолидаги махсус операция доирасида Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, террорчилар турк ҳарбий истеҳкомлари атрофида аниқланган нишонларда бўлган. Чегарадаги ҳаво кучлари ва қуруқлик бригадалари ҳамкорлигида ҳаракат қилиниб, террорчилар йўқ қилинган.
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги 2024 йил январидан бери мамлакат жанубий чегаралари яқинида 843 нафар террорчи йўқ қилинганини билдирган. Улардан 376 нафари Ироқда, 469 нафари эса Сурия шимолидаги махсус операция зонасида ҳалок бўлган.
Актурк манбаси хабар беришича, ўтган ҳафтада террорчи ташкилотларга аъзоликда гумонланган 364 нафар шахс чегарани ноқонуний йўллар билан кесиб ўтишга уринган пайтда қўлга олинган. Шунингдек, Сурия ва Ироқ шимолидан келган 2264 нафар шахснинг чегарани кесиб ўтиши олди олинган.
“Январь ойидан буён чегараларимизни ноқонуний кесиб ўтишга уринган ҳолда қўлга олинган шахслар сони, 2024 йил 1-чораги маълумотларига кўра, 3133 нафарга етган. Чегарани кесиб ўтиш пайтида тўхтатилган шахслар умумий сони эса 50860 нафардан ошган”, — дейилган расмий хабарда.
Маълумот ўрнида, Курдистон ишчи партияси 40 йилдан ортиқ вақтдан бери Туркия ва Яқин Шарқ ҳудудида террорчилик ҳужумлари ташкил этиб келади. Партия расман Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Партия уюштирган терактлар оқибатида умумий 40 минг нафардан ортиқ одам, жумладан, аёллар, болалар ва гўдаклар ҳалок бўлгани хабар қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд
Германияда сиёсатчи нацистлар шиори учун жаримага тортилди
Энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди