date
views 431

Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди

Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Россия кубоги финалидан ўрин олган ЦСКА - "Зенит" тўқнашувининг биринчи ўйинида дуранг натижа қайд этилди.

Дастлаб, Зоболотний ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Эрохин фарқни йўққа чиқарди. Файзуллаев эса 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 15 май куни бўлиб ўтади.

ЦСКА – Зенит 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар
: 1:0 – 53 Заболотный, 1:1 – 84 Ерохин.

ЦСКА – Тороп, Гайич, Мойзес, Дивеев, Виллиан Роша, Агапов, Здьелар, Мендес (Файзуллаев, 70), Обляков, Заболотный (Мусаев, 70), Чалов (Давила, 77).

Зенит – Адамов, Родригао, Алип, Барриос, Мантуан, Васильев (Дуглас Сантос, 84), Вендел (Клаудиньо, 62), Ахметов (Коваленко, 62), Педро (Изидор, 75), Сергеев (Ерохин, 75), Артур.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди