9 824
Туркманистон президенти ёрдамчисининг ҳаракати Ангела Меркелни ҳайратга солди (Фото ва видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Германияга ташрифи чоғида кутилмаган ҳодиса юз берди, деб хабар бермоқда "Даракчи" нашри.
Гап шундаки, президентнинг ёрдамчиси Германия канцлерининг кўз ўнгида минбарга қўйилган сувни ҳеч қандай тушунтиришсиз алмаштириб қўйди.
Мазкур ҳолат 29 август куни рўй берган эди.
Тадбир ташкилотчилари ҳар бир президент учун алоҳида трибуна ва алоҳида стаканда сув қўйиб чиққан эди. Бироқ матбуот анжумани бошланишидан аввал Бердимуҳамедовнинг ёрдамчиси минбардаги сув турган стаканни олиб, ўрнига бошқасини қўйиб қўйди.
“Юз бераётган ҳодиса шу даражада кутилмаган, тушунарсиз ва мантиқсиз эдики, ҳаттоки Ангела Меркель ҳам бу ҳолатда ҳайратини яширолмади”,—дейилади хабарда.
Туркманистон президентининг ёрдамчиси эса ўз хатти-ҳаракатларига изоҳ бермаган. Кўриниб турибдики, стаканни алмаштириш Германиядаги ичимлик сувига ишонмасликдан ва президент заҳарланишининг олдини олиш мақсадида қилинган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди