Куба нима учун мотам куни эълон қилган эди? Жавоб шу ерда. » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Куба нима учун мотам куни эълон қилган эди? Жавоб шу ерда.

Куба нима учун мотам куни эълон қилган эди? Жавоб шу ерда.

Куба Республикаси Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакат миқёсида мотам эълон қилган ягона хорижий давлат бўлди. Бунинг эса ўзига яраша сабаблари бор.

Ўзбекистон Куба сингари узоқ кураш билан мустақил бўлди. Уни неча марта буйсундиришга ҳаракат бўлди, нақадар оғир аҳволдан ғалаба билан чиқди, АҚШ ёки бирор мамлакатни тазйиқига бўйсунмади. Диверсион ва ахборот хуружларига изоляция қилиш харакатларига чидаб ютиб чиқди. Ўзининг ҳақлигини исботлади. Ўз йўлини ўзлари топиб, қуршовда бўлишига қарамай ривожланди. Ўзбекистон ҳам жаҳон бозорига йўли бўлмаган пайт ўзига йўл очди. Шу сабабли, барча мамлакатларда катта ҳурматга эга.

Яхши биласиз, Куба АҚШ санкцияси орқали катта талофат кўрган мамлакат. АҚШга якин бўлгани учун, улар ўзига бўлган муносабатни яхши билишади. СССР вақтида ҳам Ўзбекистонга уларнинг муносабати жуда яхши бўлган. Халқимизнинг, Ислом Каримовнинг қаҳрамонларча кураши, тинчлик учун, ички ва ташқи душманларга қарши донолик билан олиб борган сиёсати катта ҳурматга сазовордир. Ўртамизда жуда кам ҳамкорлик бўлишига қарамай, бизга уларнинг ҳурмати жуда чуқур. Каримовнинг вафоти Саммит вақтига тўғри келди, бўлмаса, жуда кўп мамлакатларнинг раҳбарлари келишар эди. Роббимиз Раҳмат қилсин.

Куба ва Ўзбекистонни яқин қилган бир нарса — бу ҳар қандай ташқи душманнинг устидан юқори келиш ва бўйсунмаслик. Ҳали, Ислом Каримовнинг методикаси яхши ўрганилмаган ва баҳо берилмаган. 2000 йилдан Россияда ҳам давлатни қайта оёққа турғазишга шу асос бўлди. Эътибор берсангиз, Путин ҳам кўз ёшини аранг тутиб турибди. Ўз отасидек ҳурмат қилар эди.

Ҳошимбек Ҳалиқов

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru