Эфиопияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-10-2016 | 19:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Октиябр 2016
505

Эфиопияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Эфиопияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Эфиопия ҳукумати мамлакатда намойишлар давом этаётгани муносабати билан фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

«Фавқулодд ҳолат шунинг учун жорий этилдики, ҳозирги вазият мамлакат аҳолиси учун таҳдид солмоқда», — деган Эфиопия бош вазири Хайлемариам Десалень.

Октябрь ойи бошида Эфиопия мухолифати ҳукуматга қарши уюштирган акция чоғида юзага келган тиқилинчликда 100дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

Мухолифат вакиллари полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўллаганидан сўнг одамлар тартибсиз чекина бошлаган, бунинг натижасида кўплар оёқ остида қолиб кетгани ҳақида маълум қилганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru