Доналд Трамп АҚШ бошқа ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатади дея ваъда берди, дейилади Янгидунё нашрида. “Биз ва ниҳоят тарихдаги хатолардан ўрганадиган янги ташқи сиёсат олиб борамиз. Бошқа давлатлардаги ҳукуматларни йиқитишга ҳаракатларни бас қиламиз. Бизнинг мақсадимиз – барқарорлик, тартибсизлик эмас, чунки биз ўз давлатимизни қурмоқчимиз, бунинг вақти келди”, - дейди Трамп.
Сиёсатчининг гапларига кўра, АҚШнинг янги ҳукумати бошқа давлатлар билан ҳамкорликда умумий манфаатлар учун ва дунёда янги ўзаро тинчлик, ҳурмат ва эркинлик ҳукм сурадиган давр ўрнатиш учун ҳаракат қилади. Шунингдек, унинг айтишича АҚШ янги ҳукуматининг Яқин Шарққа бўлган сиёсати олдинги ҳукуматникидан тубдан фарқ қилади.
“Охирги ҳисоб-китобларга кўра, шу ҳафта ҳолатига биз Яқин Шарқда $6 триллион сарфладик. Аммо Яқин Шарқ эса ҳар доимгидан ҳам ёмонроқ аҳволда. Тез кунларда ўзгаришларнинг гувоҳи бўласизлар”, - дейди республикачилар етакчиси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”