7 611
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга ташриф режалаштирмаган. «Интерфакс»га таяниб Kun.uz ёзишича, у Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти вақтида Ўзбекистонга ташрифни амалга ошириш имкониятлари хусусида сўзлашган, аммо унинг режасида бундай сафар ҳозирча йўқ.
«Мен Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлайман. Биз у билан телефон орқали мулоқот қилдик ва ташриф ҳақида гаплашдик. Аммо ҳозирча Ўзбекистонга боришни режалаштирмаганман. Бу йил мен Ҳиндистон ва Россияга бораман. Келаси йилнинг январида Хитойга ташриф режалаштирилган», — деган Атамбаев журналистларга.
Атамбаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда ҳудуддаги барча мамлакатлар орасида дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир.
Бундан бир неча кун олдин, баъзи манбаларда Атамбаев Ўзбекистонга ташриф режалаштираётгани, сафари давомида Самарқандга бориб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши ҳақида хабар тарқалганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради