Туркия полициячилари Янги йил кечасида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олган кишилар сони 23 нафарга етган. Бу ҳақда Hurriyet'га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Баъзи маълумотларга кўра, махсус амалиётлар давомида қўлга олинганлар орасида хориж фуқаролари бор.
Бугун Измир шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 5 киши қўлган олинган.
Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари теракт ижрочиси шахси аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.
1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади