Токиодаги Ясукуни ибодатхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 16:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015 года
455

Токиодаги Ясукуни ибодатхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди

Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган Ясукуни ибодатхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди, деб хабар беради Meduza.

Токиодаги Ясукуни ибодатхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади. Бироқ полиция бомба сиёсий сабабларга кўра ҳаракатга келтирилган деб ҳисобламоқда.

Воқеа жойига юздан ортиқ полиция ва ўт ўчирувчи ходимлар етиб келди. Дастлабки маълумотларга қараганда, портлаш ибодатхона ҳудудидаги эркаклар ҳожатхонасида содир бўлган. Портлаш ёнғинни келтириб чиқарган, бироқ ўт ўчирувчилар етиб келгунга қадар олов ўчирилган.

Ҳодиса жойида портлаш қурилмасининг парчалари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган бўлаклар топилди.

Ясукуни иккинчи жаҳон уруши йилларидаги Япониянинг тажовузкорона сиёсати билан қиёсланади, унга ташриф буюриш эса минтақада мазкур давлатнинг илгариги мавқеини тиклашга уриниш сифатида қабул қилинади. Ибодатхонада турли урушларда ҳалок бўлган 2,5 миллион нафар япон аскар ва зобитлари исми-шарифлари битилган ёрлиқлар сақланади.

 
Манба: Daryo.uz


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru