Украинада НАТО мамлакатлари инструкторлари иштирокида машғулотлар бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 11:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
409

Украинада НАТО мамлакатлари инструкторлари иштирокида машғулотлар бошланди

Украинанинг Львов вилоятида пиёда аскарлар ва зобитларнинг АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Литва инструкторлари иштирокидаги машғулотлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Лига.Новости».

Foto: “Liga”

«23 ноябрь, душанба куни пиёда қўшинлар миллий академиясининг Львов вилоятидаги тинчликпарварлик ва хавфсизлик халқаро марказида Қуролли кучлар бўлинмаларининг кўп миллатли машғулотлари бошланди. Улар давомида ҳарбийларни дунёнинг етакчи давлатлари армиялари стандарти асосида ўқитиш мўлжалланган», — дея таъкидланади матбуот хизмати хабарида.

Тайёргарлик курслари 2017 йилгача давом этиши кўзда тутилган.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru