ОАВ: уриб туширилган Су-24 самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбийлар томонидан эвакуация қилинган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 15:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
456

ОАВ: уриб туширилган Су-24 самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбийлар томонидан эвакуация қилинган

Россиянинг Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 бомбардимончи самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбий хизматчилар томонидан эвакуация қилинган, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Al Mayadeen нашрига таяниб.

ОАВ: уриб туширилган Су-24 самолётининг иккинчи учувчиси суриялик ҳарбийлар томонидан эвакуация қилинган

Таъкидланишича, олти соат давом этган қидирувдан сўнг учувчи билан алоқа тикланган. Сурия махсус топшириқли бўлинмаси икки соат давомида учувчини жангарилар фронти ортидан олиб чиққан. Айни пайтда у Хмеймимдаги Россия авиабазасида хавфдан холи вазиятдадир.

Ушбу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Россия ҳарбий самолёти Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилганди. Россия мудофаа вазирлиги Су-24 самолётининг бир нафар учувчиси ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru