Кремлдагилар муфтийнинг Сурия ва Исроилни қўшиб олиш ҳақидаги таклифини ҳазилга йўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 19:34 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
460

Кремлдагилар муфтийнинг Сурия ва Исроилни қўшиб олиш ҳақидаги таклифини ҳазилга йўйди

Кремлдагилар олий муфтий Талгат Тажуддиннинг Сурия ва Исроилга нисбатан «худди Қрим билан» қилингани каби муносабатда бўлиш ҳақидаги таклифини изоҳлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишича, муфтийнинг сўзлари, афтидан, ҳазил бўлган, деб ёзади «РБК».

Кремлдагилар муфтийнинг Сурия ва Исроилни қўшиб олиш ҳақидаги таклифини ҳазилга йўйди

«Бунда гап муфтийнинг қандайдир ҳазили ҳақида бормоқда чамаси. Бу ҳазилдан бошқа нарса бўла олмайди», — деди Песков Тажуддиннинг фикрини изоҳлаб бериш ҳақидаги илтимосга жавобан.

Нашр эслатишича, аввалроқ Россия олий муфтийси Талгат Тажуддин Уфадаги Бутунжаҳон бошқирдлар қурултойи мажлисида Исроил ва Сурияни Россияга қўшиб олишни таклиф қилган эди.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru