22:16 / 07.05.2024
235

Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди

Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди
Фото: news.myseldon.com
Куба президенти Мигел Диас-Канел Россияда ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этиш учун 7 май куни Москвага келди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия ва Куба раҳбарлари икки томонлама алоқаларнинг бутун спектрини муҳокама қилишни режалаштиришган. Шунингдек, раҳбарлар 9 май куни Қизил майдонда бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида биргаликда иштирок этиши маълум қилинган.

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, шунингдек, тантанали тадбирларда иштирок этганидан сўнг Диас-Канел Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришини маълум қилган. Музокаралар айнан нима борасида бориши маълум қилинмаган.

Музокаралар икки раундда амалга оширилиши айтилган. Биринчи қисмда раҳбарлар юзма-юз мулоқот қилади. Кейинги босқичда эса давлат делегациялари иштироки кўзда тутилган.

Диас-Канел Москвага келишидан олдин Путиннинг қайта сайланиши ортидан икки томонлама кун тартибидаги устувор масалаларни муҳокама қилиш нияти борлиги ҳақида маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, Куба делегацияси раҳбари сифатида президент Евросиё Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди