12:16 / 07.05.2024
582

Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади

Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади
Михаил Мишустин.
Фото: РБК

Михаил Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукумати бугун, 7 май куни Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг истеъфога чиқади. Президент расман вазифасини бажаришга киришиши билан, Вазирлар маҳкамаси ваколатларини топширади.

Янги ҳукумат 2020 йилда конституцияга киритилган ўзгартиришлар асосида шакллантирилади. Янги қоидаларга мувофиқ, президент бош вазирни унинг номзоди Давлат думаси томонидан тасдиқланганидан сўнг тайинлайди. Агар таклиф этилган номзод дума томонидан уч марта қайтарилса, президент қонун чиқарувчи органни тарқатиб юбориб, янги сайловлар ўтказилишини белгилайди, бош вазирни эса ўзи тайинлайди.

Хабар берилишича, Владимир Путин инаугурация арафасида Вазирлар маҳкамаси билан якуний учрашув ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади