Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида ўтказилган ОКМК - "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Мазмунли ўйин гувоҳи бўлдик. "Насаф" тўп билан жуда яхши ўйнайдиган жамоа. Йигитларга қарши ҳужумда гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишимиз кераклигини айтгандим. Рақибимиз ғалабага лойиқ эди ва якунда ғалаба қозонди. Ҳисоб 4:1 бўлишига қарамай, йигитлар курашишда давом этишди ва бу ўз мевасини берди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Бугун мухлисларимиз қаршисида "Насаф"ни мағлуб этишни истагандик, аммо бундай бўлмади. Мухлислардан узр сўрайман.
- Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувдаги ҳимоячиларга эътирозингиз борми? Бир учрашувда 4та гол ўтказиб юбориш яхши эмас.
- Албатта, ҳимоядаги хатоларимизни таҳлил қилиб чиққан эдик. "Насаф" жамоаси иккита учта пас орқали қарши ҳужумга ўтиб кета олади. Япония ОТЖси ҳам бизга шундай гол уриб кетди. Эътирозлар бўлиши аниқ. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Мени хурсанд қилаётган бир жиҳат, биз ўйин сўнгига қадар курашдик. Курашишда ва меҳнат қилишди давом этсак, натижа албатта келади.
- Сиз ОКМКга келганингиздан сўнг жамоа чемпионлик руҳига эга бўлди ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди. Лекин сўнги икки мавсумда жамоа ўсишдан тўхтаб қолгандек туюлмоқда. Жамоага қандайдир янгилик киритиш вақти келмадими?
- Биз ҳозир алмашинув давридамиз. Раҳбаримиз Абдулла Ҳурсановга миннатдорчилик билдираман, Абдулла ака менинг илтимосларимга эътибор бермоқда. Биз академия қуриш мақсадидамиз. Клубнинг академияси қанчалик кучли бўлса, асосий жамоа ҳам кучли ва рақобатдош бўлади. Янги мавсумда 7-8 та тажрибали футболчилар жамоамизни тарк этди ва ҳозирги кунда ёшларга имконият бермоқдамиз. Лекин асосий таркибни ёш футболчилар билан тўлдирсам, жамоанинг натижалари ёмонлашади. Натижага эса мураббий жавобгар. Яна Миржалол айбдор бўлиб қолади.
Бундай жараёнларни йўлга қўйиш осон эмас. Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман. Лекин академия, тизим ва инфратузилма қолади. Клуб учун пойдевор бўлади. Шу академия орқали битта футболчи терма жамоа даражасига чиқа олса, меҳнатларимиз ўз мевасини берган бўлади. Насиб қилса, режаларимиз амалга ошади. 2017/2018 мавсумдаги "Бунёдкор" каби ёш футболчилар билан сифатли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз, аммо бу бир кунда бўлиб қоладиган жараён эмас. Барчасига вақт керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди