00:13 / 08.05.2024
195

Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”

Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Фото: prabook.com
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги собиқ бош директори Алон Лиэл Исроил Рафаҳ операциясини тугалламагунча, Ғазодаги урушни тўхтатмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил оқибати қандай бўлишидан қатъи назар, Рафаҳ операциясини амалга оширишни мақсад қилган. Халқаро ҳамжамиятнинг кескин талаблари ҳам Тель-Авивни бу қароридан қайтара олмаслиги мумкин.

Исроил урушни якунламайди. Вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш шарти билан гаровга олинганларни алмашиш борасида ҳам ҳеч қандай келишув бўлмайди. Исроил ҳукумати бундай битимни имзолаш учун етарли даражада кучга эга эмас. Агар келишувни имзоласа, Исроил қулайди”, — деган Алон Лиэл Al Jazeera нашрига берган интервьюсида.

Исроил расмийсига кўра, агар келишув бандларига Исроил манфаатларига мос келувчи айрим бандлар киритилса ва ҲАМАС бунга қарши чиқмаса, битимга эришиш мумкин. Исроил ҲАМАСнинг келишувни қабул қилиш қарорини Америка томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳа сифатида эмас, балки шунчаки ҲАМАС таклифи деб билади. Бундан бир томонлама таклифни эса Исроил қабул қилишга тайёр эмас.

Собиқ дипломат бу Холокост куни эканлигини ва АҚШ ҳукумати Исроилга босим ўтказмаслигини таъкидлади. “Агар Исроил (келишувни) қабул қилмаса, америкаликлар, айниқса, бундай кунда олдинга интилишмайди”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”