Америка Қўшма Штатлари Владимир Путин Россия президенти сифатида қолаётганини тан олади, гарчи Вашингтон ўтган сайловларни «эркин ва адолатли» деб ҳисобламаса ҳам. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер департаментнинг Youtube каналида эфирга узатилган брифингда айтиб ўтди.
Россия раҳбарининг 7 май куни бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида АҚШ вакили бўлмайди, деди департамент расмийси.
«Йўқ, бизнинг вакилларимиз унинг инаугурациясида қатнашмайди», деди Миллер.
Аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин 6 май куни инаугурацияга тайёргарлик кўришини маълум қилганди. У бир қатор тадбирлар, ички учрашувлар ва учрашувларга мезбонлик қилади. Президент матбуот котиби аниқ қандай учрашувлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эса Путинни Россия президенти сифатида тан олмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Россияни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган Владимир Путин 2024 йил 15-17 март кунлари ўтган сайловларда рекорд натижа қайд этиб, 87,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ғарб томони сайловларни танқид қилиб, уни эркин бўлмаган ва нодемократик деб атади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади