Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари ўртасидаги барча алоқалар тўхтатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-11-2015 | 13:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Ноябр 2015
1 074

Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари ўртасидаги барча алоқалар тўхтатилди

Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари ўртасидаги барча ўзаро алоқалар тўхтатилди. Қора денгиз флоти ва турк ҳарбий-денгиз кучлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун Туркияда бўлиб турган Россия ҳарбий-денгиз флоти вакили ҳам чақиртириб олинди. Бу ҳақда 26 ноябрь, пайшанба куни вазирлик расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Foto: “Ruposters”

«Олдинроқ қабул қилинган қарорга кўра, Россия мудофаа вазирлиги ва Туркия қуролли кучлари ўртасидаги барча ҳаракатдаги ўзаро алоқалар тўхтатилди. Бу Сурияда террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш давомида ҳавода кутилмаган ҳодисалар рўй беришини олдини олиш учун фаолият кўрсатган ‘долзарб линия’гагина тегишли қарор эмас», — дея таъкидлаган Конашенков.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru