АҚШ фуқаролар телефонларини тинглашни тўхтатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 10:30 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
613

АҚШ фуқаролар телефонларини тинглашни тўхтатади

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги мамлакат фуқароларининг телефон суҳбатлари ҳақида ахборот йиғиш бўйича дастур ишини тўхтатади, дея хабар бермоқда «Лига.Новости» Reuters’га таяниб.

Foto: “Korrespondent.net”

Дастурнинг амал қилиши 28 ноябрь куни 23:00 (Тошкент вақти билан 29 ноябрь куни 9:59)да тугайди. Унинг ўрнига янги, қисқартирилган дастур ишга туширилади.

Тўпланган маълумотларнинг барчаси 2016 йил 29 февралгача сақланади. Баъзи республикачилар Париждаги терактлар ва терроризм таҳдидини рўкач қилиб, ахборотни 2017 йилгача сақлашни талаб қилмоқда. Бироқ, нашр таъкидлашича, президентлик сайловлари арафасида кимдир янги кузатув чораларини қўллашга журъат этиши амри маҳол.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru