Японияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 15:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
457

Японияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Тинч океанида, Хоккайдо шимолий оролидаги Немуро яримороли ҳудудида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» мамлакат метеорология бошқармаси маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: “Telegraf”

Ер силкиниши ўчоғи 80 километр чуқурликда, эпимаркази эса Тинч океанида жойлашган. Етти баллик япон шкаласи бўйича ер силкинишининг максимал кучи Хоккайдо шарқида 4 баллни ташкил этди.

Зилзила Иватэ ва Аомори префектураларида қайд этилди.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Цунами хавфи йўқ.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru