Россияда доллар ва евро 2015 йилнинг биринчи савдо кунидаёқ 5 рублга қимматлашиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2015 | 12:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 06 Январ 2015 года
3 220

Россияда доллар ва евро 2015 йилнинг биринчи савдо кунидаёқ 5 рублга қимматлашиб кетди

Россияда доллар ва евро 2015 йилнинг биринчи савдо кунидаёқ 5 рублга қимматлашиб кетди

Янги йил байрамларидан кейин 5 январь куни ўз ишини бошлаган Москва биржасида 2015 йилдаги биринчи савдо куни Россия валютаси учун омадсиз кечди. Рубль нархи бутун савдо куни давомида нефть нархи тушиши ортидан ҳам долларга, ҳам еврога нисбатан 4 фоизга арзонлашиб кетди. Бу ҳақда «ntv.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда .

5 январь кунидаги савдолар ёпилишига яқин рублнинг долларга нисбатан курси 61 рублни, еврога нисбатан 72,5 рублни ташкил этди. АҚШ ва Европа пул бирликлари рублга нисбатан бир кун ичида 5 рублга қимматлаб кетди.

30 декабрь савдолар ёпилиши олдидан доллар 56 рублга, евро эса 68 рублга баҳоланган эди. Россия Марказий банки 1-12 январь кунлари учун хорижий валюталар расмий курсини тахминан айнан шу нарх атрофида ўрнатган эди.

Арзонлашаётган нефть рублнинг нархини кун бўйи пастга тортди. Нефть нархи охирги 5 йил ичида янги антирекорд ўрнатди. 5 январь куни Brent маркасидаги нефть нархи 3,5 долларга арзонлашиб, бир баррель нефть нархи 53 доллардан камроқни ташкил қилди, WTI маркасидаги нефть эса 2,5 долларга арзонлашиб, ушбу турдаги нефтнинг бир баррели нархи 50 доллардан камроқни ташкил қилди.

Фото: ntv.ru / kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru