Жанубий Кореяда 3 кишининг ўлимига олиб келган йирик ёнғин юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2015 | 11:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Январ 2015 года
814

Жанубий Кореяда 3 кишининг ўлимига олиб келган йирик ёнғин юз берди

Жанубий Кореяда 3 кишининг ўлимига олиб келган йирик ёнғин юз берди

Жанубий Кореянинг Ийжонбу шаҳридаги аҳоли истиқомат қиладиган кварталлардан бирида йирик ёнғин чиқди ҳамда 3 кишини бу ҳаётдан олиб кетиб, 100га яқин кишининг турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилишига олиб келди. Айни пайтда шифохонада ётган 97 нафар жабрланувчининг 8 нафари ўта оғир аҳволда. Бу ҳақда “ТАСС”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, ёнаётган бино томидан одамлар вертолётлар воситасида қутқариб олинган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳали маълум эмас. Ёнғин кучайиб, қўшни биноларга ўтгани туфайли талофатлар кўп бўлган.

Тахминларга кўра, бу ёнғин бинога ёндош бўлган автомобиллар тураргоҳидан чиққан бўлиши мумкин. Ҳудуд полицияси айни пайтда суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Фото: novaya-gazeta.ru / kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru