Фото: Рейтер
Коронавируснинг тарқалиши туфайли Италиядаги эпидиологик оғир вазият – антибиотиклардан доимий фойдаланиш туфайли маҳаллий аҳолининг иммунитетининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди россиялик генетик Вадим Поспелов. Бу ҳақда Вестига таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, италияликларга ушбу дорилар бактериал инфекцияни даволаш учун жуда кўп буюрилади.
«Аҳоли ниҳоятда юқори дозаларга ўргатилган, бу иммунитет тизимининг барқарорлигига салбий таъсир қилади», деди олим.
Поспеловни таъкидлашича, антибиотиклар ичак микрофлорасига салбий таъсир қилади, бу ерда иммуномодулацион ҳужайраларнинг 70 фоизи тўпланган.
«Антибиотиклар иммунитетни ишдан чиқаради. Натижада микробиотик қатламда заифлик пайдо бўлади, натижада патоген микроорганизмларнинг кириб келиши учун шароитлар яратилади», дейди тиббиёт фанлари доктори Иван Козлов.
Унинг сўзларига кўра, Италияда коронавирус билан касалланган одамларнинг кўплиги ва ундан ўлим даражаси юқорилиги аҳолининг заиф иммунитетининг «яширин тасдиғи».
Италия коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва ўлганлар сони бўйича Европада биринчи ўринда туради. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда ушбу мамлакатда 70 мингдан ортиқ вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган, саккиз мингдан ортиқ бемор тузалиб кетган, қурбонлар сони 7 мингга яыин кишини ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Telegram Украина «ГУР»нинг «разведка боти»ни блоклади
Илон Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги узоқ муддатли ёрдам бўйича музокараларни “ақлдан озиш” деб атади
Ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назоратга олинган
Электромобил ҳайдовчилар уч хил бўлади
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди