06:34 / 02.05.2024
757

Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди

Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди
© Фото: ДоД / Лиса Фердинандо
Баъзи етказиб берувчилар Пентагон билан Украинага етказиб бериладиган қуролларни тўлдириш учун кўп йиллик шартномалар тузишни хоҳлашмайди. Бу ҳақда РИА Новости GAO (Government Accountability Office) Конгресснинг назорат-молия бошқармаси ҳисоботига таяниб хабар берди.

Ҳарбий идоралар Украинага берилган беш турдаги қуролларни алмаштириш бўйича кўп йиллик шартномалар тузган ёки тузишни режалаштирмоқда. Бироқ, Мудофаа вазирлиги расмийлари ва пудратчилар вакиллари GAOга улар қийинчиликларга дуч келаётганликларини маълум қилишди ... Баъзи етказиб берувчилар узоқ муддатли, қатъий нархлар бўйича шартномалар тузишни хоҳлашмайди...", — дейилади ҳисоботда.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги таъминот занжири билан боғлиқ кўплаб муаммоларни аниқлади, дейилади ҳужжатда. Қоидага кўра, булар COVID-19 пандемияси ва Киев томонидан талабларнинг кучайиши билан оғирлашган узоқ вақтдан бери мавжуд муаммолардир. Бироқ, эҳтиёт қисмлар ва хом ашёни узоқ кутиш кўплаб қурол дастурларига таъсир қилмоқда, дейилади ҳисоботда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди