00:32 / 30.04.2024
423

Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"

Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"
Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Тэ Йонг Ўзбекистонга қарши кечган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда бугун жамоамиз курашгани учун раҳмат айтаман. Ўзбекистон терма жамоаси кучли эканлигини бугун яна исботлади. Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имкониятимиз бор. Курашишда давом этамиз. Рақибларни эса финалга чиққани билан табриклайман.

- Бугун жамоанингиз учун энг қийин нарса нима бўлди?

- Учрашув қийин кечиши аниқ эди. Йигитларим ёмон ўйнашмади, аммо рақиб ҳам жуда кучли эди. Ўйинда гол урдик ҳам, лекин оффсайд ҳолати қайд этилган экан. Ҳаяжон ва босим ҳам катта эди, йигитларда бироз стрессни сездим.

- Жамоангизда ҳали ҳамон олимпиадага чиқиш имконияти бор. Кейинги учрашувга футболчиларингизнинг ўзига ишончини қандай тикламоқчисиз?

- Йигитлар барчасини тушуниб турибди. 2 майда бўлиб ўтадиган учрашув биз учун сўнги имконият бўлади. Муҳими, жисмоний томонлама тезроқ тикланишимиз керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"