Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 2 май куни 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Унинг рафиқаси, актриса Адолат Кимсанова 2022 йилда турмуш ўртоғининг хасталиги, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.
Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди