Жорий йилнинг 29 апрель куни ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “Баъзида тунги соат 23 ларда, шанба куни ҳам ишда олиб қолиб, топшириқ беришади” номли мурожаат эълон қилинган.
Яхши биламизки, юртимизда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар аниқ белгиланиб берилган.
Худди шундай, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг жамоа шартномасида белгиланган тегишли бандлари ва ушбу шартноманинг ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан бошқарма ҳамда туман (шаҳар) бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақти соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар давом этиши ва белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.
Айрим ходимларнинг дам олиш ва байрам кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилиши ҳамда уларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши шартлиги қатъий белгиланган.
Бундай ҳолатлар қатъий назоратга олинган.
Мазкур ички меҳнат тартиб қоидалари билан, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, Бюрода хизмат қилувчи ҳар бир ходим имзо қўйдирилган ҳолда таништирилган.
Шунингдек, тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ҳамда меҳнат қонунчилигининг бузилиши каби ҳолатлари юзасидан ходимлардан мурожаатлар келиб тушмаган.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади