08:32 / 02.05.2024
232

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади
Фото: Getty Images
Россия кимёвий қуролдан фойдаланиш бўйича халқаро тақиқни бузди. Бу ҳақда 1 май, чоршанба куни АҚШ Давлат департаменти томонидан Россия Федерациясига қарши янги санкция чораларини асослаш мақсадида маълум қилинди. Америка ташқи сиёсат департаментининг даъво қилишича, рус қўшинлари Украина Қуролли кучлари аскарларига қарши заҳарли модда бўлган хлоропикриндан фойдаланган.

Шу муносабат билан АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига Россия Мудофаа вазирлигининг радиациявий, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари, Россия амалий акустика илмий-тадқиқот институти ва Россия Мудофаа вазирлигининг 48-сонли марказий илмий-тадқиқот институти, шунингдек, Россиянинг кимёвий қурол дастурлари ва биологик қуроллари билан боғлиқ тўртта компания киритилди.

«Бундай кимёвий моддалардан фойдаланиш алоҳида ҳодиса эмас ва у, эҳтимол, Россия кучларининг Украина қўшинларини мустаҳкамланган позициялардан чиқариб юбориш ва жанг майдонида тактик ютуқларга эришиш истаги билан боғлиқ», — дейилади Давлат департаменти баёнотида. Идора маълумотларига кўра, бўғувчи ва кўз ёш оқизувчи хлоропикрин Россияда ҳам мамлакат ичидаги оммавий норозилик намойишларини бостириш доирасида ишлатилган.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича Ҳаага ташкилоти (КҚТТ) томонидан тақиқланган хлоропикрин суюқлик бўлиб, буғлари тери ва шиллиқ пардаларга таъсир қилади ва юқори концентрацияларда диафрагма мушакларининг назоратсиз конвулсияларини келтириб чиқаради. У биринчи жаҳон уруши пайтида немис қўшинлари томонидан ишлатилган.

Хлоропикрин - Украина уруши пайтида Россия арсеналидаги ягона газ эмас

Россия қўшинлари хлоропикриндан ташқари жанг майдонида кўздан ёш оқизувчи газли гранаталар - CS’дан ҳам фойдаланмоқда, дея хабар бермоқда Reuters Украина ҳарбийлари баёнотига таяниб.

Кўздан ёш оқизувчи CS гази кўпинча полиция томонидан Европадаги намойишларда тартибсизликларга қарши қўлланади, аммо кимёвий қуроллар бўйича конвенцияга биноан уруш пайтида уни ишлатиш тақиқланган. Гарчи CS гази ҳалокатли бўлмаса-да, у ваҳима қўзғатади, бу эса аскарларнинг хандақларини тарк этишига ва шу билан оддий қуроллар нишонига айланишига олиб келиши мумкин.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, камида 500 нафар украиналик аскарга организмига заҳарли моддалар таъсири туфайли тиббий ёрдам кўрсатилган ва аскарлардан бири кўздан ёш оқизувчи газдан бўғилиб ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади