271
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олишига муносабатини билдирди.
"Олимпия терма жамоамиз бу мусобақага узоқ вақт тайёрланганди. Йигитларни, мураббийларни фақат олқишлайман. Энг муҳими айнан ўзимизнинг мураббий олимпиадага олиб чиқди. Тимур ўзи яхши футболчи бўлган, мураббийликда ҳам омади келяпти. Кападзе энг муҳими натижа қила олди. Қолгани иккинчи даражали. Натижа фонида ҳаммаси ортга чекинади. Ҳеч нарса шунчаки бўлиб қолмайди. Кўриниб турибди, йигитлар ғалабага чанқоқ.
Мураббийлар мусобақада ротациялар қилишди. Бунинг натижасида захирада ҳам ўйинни кучайтирадиган йигитлар борлиги яққол намоён бўлди. 3-4 йил ичида футболчилар бир-бирини яхши тушуниб олганди. Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади.
Ўйлайманки, иқтидорларга, маҳаллий мураббийларга янада кўпроқ имконият берилади. Бизнинг футболимиз олдинга силжимоқда. Бу ўз мевасини беришни бошлади", - дейди Жасур Абдураимов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди