08:27 / 02.05.2024
181

Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди

Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди
Футбол бўйича Саудия Қирол Кубогининг ярим финалида “Ан-Насср” 1 май, чоршанба куни “Ал-Ҳолиж”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Криштиану Роналду ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. 37-дақиқада Садио Мане пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда эса Ар-Риёд клуби фаол ҳаракат қилди. 57-дақиқада Роналду дублни расмийлаштирди. 82-дақиқада “Ал-Ҳолиж” футболчиси Алтрес ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Учрашув 3:1 ҳисобида “Ан-Насср”нинг ғалабаси билан якунланди ва жамоа финал йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир ярим финал баҳсида “Ал-Ҳилол” “Ал-Иттиҳод” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққанди.

Саудия Қирол Кубоги
1/2 финал
1 май, чоршанба

“Ан-Насср” – “Ал-Ҳолиж” 3:1
Голлар
: 1:0 – Криштиану Роналду (17), 2:0 – Мане (37, пенальти), 3:0 – Криштиану Роналду (57), 3:1 – Алтрес (82).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди