Фото: Getty Images
Адлия вазирлиги охирги бенефициар мулкдорлар реестрини шакллантириш ва уни барча учун очиқ манбага айлантиришни таклиф этмоқда. Агар қонун қабул қилинса, офшор зоналар ва хорижий субъектларга алоқадор компанияларга охирги бенефициарини очиқлаш мажбурияти юклатилади.
Адлия вазирлиги “Охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Вазирлик хабарига кўра, “охирги бенефициар мулкдор” тушунчасининг аниқ мезонлари, охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмайдиган корхона ва ташкилотлар белгиланмоқда.
Айрим тадбиркорлик субъектларига (асосан офшор зоналар ва чет эллик элементи мавжуд тадбиркорлик субъектлари) ўзларининг охирги бенефициар мулкдорларини ошкор қилиш мажбурияти юкланмоқда.
Асосийси, бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестрини шакллантириш таклиф этилмоқда. Ундаги маълумотларни камида ҳар чоракда янгилаш, унда ёпиқ турдаги маълумотлар (шахсга доир маълумот) ҳам бўлиши назарда тутилмоқда.
“Охирги бенефициарларга нисбатан талабларни белгилаш, уларнинг реестрини юритиш ва унинг очиқ бўлишини таъминлаш – ривожланган давлатларнинг очиқлик ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги энг сўнгги тенденцияларидан бири ҳисобланади.
Лойиҳа қабул қилиниши мамлакатда бизнес муҳитини ривожланган давлатлар стандартлари даражасига олиб чиқишга, коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни кучайтиришга, шунингдек, соҳада жамоатчилик назоратини такомиллаштиришга кучли пойдевор яратади”, дейилади вазирлик хабарида.
“Жуда фойдаси бор қонун”
Аввалроқ, адлия вазири Русланбек Давлетов офшорлар бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.
“Бу – жуда катта аҳамиятга эга қонун. Офшорлар билан боғлиқ. Яъни биз жуда кўп фирмаларни биламиз, муассиси ким, директори ким. Лекин охиригача етиб бўлмайди. Шунинг учун қонун билан бу нарсанинг охирига етиш керак.
Охирги бенефициар барибир юридик шахс эмас, жисмоний шахс бўлади. Ҳар қандай фирманинг охирида инсон туради. Шунинг учун мана шу қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқдик. Буни ҳам жамоатчилик муҳокамасига берамиз. Қўллаб-қувватланса, қабул қилинса, жуда фойдаси бор”, – деганди адлия вазири.
Офшор ўзи нима?
Офшор – компанияларни бошқа давлатларда ташкил этиш орқали мулк эгалигини яшириш. Масалан, кимнингдир Британияда мулки бор, бироқ ташкилий жиҳатдан унга бошқа давлатда эгалик қилиши офшор ҳисобланади. Одатда бу усул билан мулкнинг эгасини аниқлаш мураккаблашади, солиқ тўлашдан қочилади. Ўз навбатида, офшор ҳудудлар инвестиция оқимини кўпайтиришга эришади.
Буюк Британия ва унинг денгизорти ҳудудлари, Кипр ва Сингапурда офшор компаниялар кўп учрайди. Бу – ушбу давлатлар қонунчилигида компанияларга ўз эгаси шахсини очиқлашга оид талаблар қатъий эмаслиги ва корпоратив солиқлар паст ёки умуман йўқлиги каби омиллар билан изоҳланади.
Яширин офшор компанияга эга бўлиш ноқонуний бўлмаса ҳам, махфий компанияларнинг мураккаб тармоғидан фойдаланиб пул ювиш (жиноий даромадларни легаллаштириш)нинг йўлларидан бири сифатида кўрилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда