
Актриса Феруза Норматова Instagram ижтимоий тармоғида тарқалган видеода Сергели 1-туғруқ комплексидаги шифокорлар ва невропатолог фаолияти юзасидан жиддий эътироз билдирди.
Актрисанинг сўзларига кўра, унинг яқин таниши мазкур шифохонада фарзандини дунёга келтирган. Аммо жараён давомида бир қатор муаммолар кузатилган:
“Яқин танишим Сергели 1-Роддомда туғди. Биз тоққа чиққан эдик, бизга хабар етказилмаган. У бир кун давомида қаттиқ қийналган. Тажрибасиз акушерка келгани учун боланинг боши қайта қайта урилган. Кейин ёши каттаси чақирилган ва ниҳоятда қийналиб бўлса-да, туғдириб олишган. Боланинг боши лат еган, ҳозир реанимацияда кислород аппаратида ётибди. Онасига ҳам кўрсатишмаган. Ўша куни борганимда ҳаммаси яхши деб айтишди, суратга тушишди. Ҳозир билсам, невропатолог боланинг ёнига бирор марта ҳам кирмаган экан.”
Норматова туғруқ комплекси шифокорларига мурожаат қилиб, қуйидаги саволларни ўртага ташлади:
“Сергели 1-туғруқхонасининг невропатологи қаерда? Малдивда дам оляптими? Реанимацияда ётган шунча чақалоқ бор-ку! Нима қилайлик? Бу туғруқхонани текширтириш керакми? Нега бунақа қаровсиз? Болага бирор нарса бўлгандан кейин келиб қарайсизларми? Бугун ариза берсак 3–4 кундан кейин келармиш.”
Актрисанинг мурожаати ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.