Шахриёр ва Зилола Бахтиёровлар "gender party" ташкил этишди!

1 дақиқа ўқиш5.1K
Шахриёр ва Зилола Бахтиёровлар "gender party" ташкил этишди!

Актёр ва блоггер Шахриёр Бахтиёров ҳамда унинг турмуш ўртоғи Зилола Бахтиёрова яна бир бор ота-она бўлаётгани ҳақида қувончли хабар билан бўлишди. Улар кутилаётган фарзандларининг жинси — ўғилми ёки қиз — эканини эълон қилиш учун ўзига хос ва илиқ муҳитда gender party ташкил этишди.

Зилола Бахтиёрова ўз Instagram саҳифасига жойлаган видеода жуфтликнинг қизи София билан бирга махсус тайёрланган катта шарни қўлларида ушлаб тургани акс этади. Шахриёр ва Зилола шарни игна ёрдамида ёришган заҳоти унинг ичидан ўғил фарзанд туғилишини билдирувчи кўк шарчалар чарх уриб сочила бошлайди.

Бу манзара ҳамманинг юзида табассум уйғотди. Зилола ва Шахриёрнинг қувончи чексиз эди — улар бир-бирларини меҳр билан бағрига босиб, янги фарзандлари учун Аллоҳга шукроналар айтишди. Қизлари София ҳам укаси бўлаётганидан хурсанд бўлиб, ота-онаси билан бирга қувончини яширмади.

Шахриёр ва Зилола Бахтиёровлар "gender party" ташкил этишди!

Оиланинг ушбу бахтли лаҳзалари ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, минглаб изоҳлар билан қаршиланди. Мухлислар уларга самимий табриклар йўллаб: “Хонадонингиз доимо бахтга тўлсин!”, “Кичик меҳмон соғ-саломат дунёга келсин!” каби эзгу тилакларини билдиришди.

Бахтиёровлар оиласи учун янги боб бошланмоқда ва мухлислар ҳам улар билан бирга қувонмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?