Бутун бошли шаҳарни йўқ қилиши мумкин бўлган катта астероид дам олиш кунлари Ер ва Ой орбитаси ўртасидан ўтиб кетади. Хавотирга ўрин йўқ, ҳеч ким зарар кўрмайди, деб ёзди AP.
Шанба куни астероид Ерга 168 минг км масофада яқинлашади. Бу ердан Ойгача бўлган масофанинг ярмидан ками бўлиб, уни дурбин ва кичик телескоплар ёрдамида кўриш мумкин. Астероиднинг яқин масофада учиб ўтиши олимларга уни ўрганиш имкониятини беради.
Астероидларнинг учиб ўтиши кенг тарқалган воқеа бўлса-да, NASA бундай катта астероид камдан-кам ҳолларда - ҳар ўн йилда бир марта яқин келишини айтмоқда. Олимлар унинг ўлчамини 40-90 метр оралиғида деб ҳисобламоқда.
Бир ой олдин кашф этилган 2023 DZ2 деб номланувчи астероид шанба куни Ойдан 515 минг км масофадан ўтиб, бир неча соат ичида Ҳинд океани устидан соатига 28 минг км/соат тезликда учиб ўтади.
«Ушбу «шаҳар қотили»нинг Ерга урилишига ҳеч қандай имконият йўқ, бироқ унинг яқинлашишини кузатиш учун ажойиб имконият яратади», деди Европа космик агентлигининг сайёравий мудофаа бўлими раҳбари Ричард Моисл ўз баёнотида.
Астероид 2026 йилгача Ер орбитасига қайтмайди. Аввалига у Ерга урилиши мумкиндек туюлган эди. Бироқ, ҳисоб-китоблардан сўнг олимлар буни рад қилишди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)