date

Педри: "Доим Кумандан миннатдор бўламан"

Педри: "Доим Кумандан миннатдор бўламан"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоанинг собиқ мураббийлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Мен ҳар доим Кумандан миннатдор бўламан, чунки у менга дебют қилиш имконини берди ва мени ҳеч ким билмаган пайтда ишонч билдирди.

Хави эса бизга умидни қайтариб берди ва ҳеч ким кутмаган пайтда чемпионликни қўлга киритдик. Хави клуб афсонаси бўлиб, ёш футболчиларга жуда ишонади.

Флик билан эса биз яна бир қадам олдинга силжиганмиз. У керак бўлганда қатъий, аммо кулиш вақти келганда бизни кўп кулдиради. Оддатда у хотиржам, лекин уни жаҳлдор қилишни тавсия этмайман", — деди Педри BarcaTimes нашрига.

Жорий мавсумда 22 ёшли Педри барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 13 ўйинда қатнашди, икки гол урди ва икки голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри: "Доим Кумандан миннатдор бўламан"