date

“Жаноб ҳеч ким” актёрлари 17 йилда қандай ўзгарди? Улар бугун қаерда?

“Жаноб ҳеч ким” актёрлари 17 йилда қандай ўзгарди? Улар бугун қаерда?
Ўзбек кино тарихида ўз ўрнига эга бўлган “Жаноб ҳеч ким” фильми 2008-йилда режиссёр Мирмақсуд Охунов томонидан суратга олинган эди. Комедик драма жанридаги бу фильм ўша йилларда катта муваффақият қозонган, кўплаб томошабинларнинг севимли асарига айланган. Орадан 17 йил ўтгач, фильм қаҳрамонлари қандай ўзгаргани кўплаб мухлисларни қизиқтирмоқда.

Фильм сюжетида ёшлигидан етим қолган Алишер тоғасининг оиласида улғаяди. Аммо вақт ўтиши билан у бу оилада хизматкор даражасига тушиб қолади. Тоғасининг оиласида тарбия ва меҳр йўқолган бир пайтда, Алишер тақдир тақозоси билан ўз ҳаётини ўзгартирадиган учрашувга боради…

Алишер Узоқов — бош рол ижрочиси

Алишер Узоқов фильмда бош қаҳрамон Алишер образини жонлантирган. 2010-йиллар ўзбек киносининг энг талабгир актёрларидан бири бўлган Узоқов сўнгги йилларда асосан продюсерлик фаолиятига эътибор қаратмоқда.



У бир неча йиллик танаффусдан сўнг телевидениега қайтиб, ЗўрТВ каналида “Тhe Cover Up” лойиҳасини йўлга қўйди. Шунингдек, “Кузда гуллаган дарахт”, “Ҳаётда” ва “Музлаган” фильмларида ҳам турли образларда кўриниш берди.
2025-йил сентябрь ойида эса у “Ошиқман” номли янги қўшиғи ва клипини тақдим этди.

Асал Шодиева — фильмнинг юраги бўлган Ойдин



Ойдин ролини ижро этган Асал Шодиева ўз даврининг энг машҳур актрисаларидан бири бўлган. 2013-йилда у кинодан вақтинча чекинишини эълон қилган бўлса-да, кейинги йилларда яна экранларга қайтди.
2025-йилда эса у “Уйга қайтиш” фильмида бош ролни ижро этиб, мухлисларини яна хурсанд қилди. Шунингдек, у қўшиқчилик фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.

Ҳамид Тошпўлатов — Комилбой образи

Фильмда Алишернинг тоғаси Комилбой ролини ижро этган Ҳамид Тошпўлатов бугун 68 ёшда. У 1969-йилдан буён саҳнада ва экранларда фаол ижод қилиб келмоқда.


“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга санъаткор 2007-йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театри саҳнасида ишлайди.
Сўнгги йилларда у “Ишқ ва андуҳ” фильмида рол ижро этган ва театрда фаол ижодини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Жаноб ҳеч ким” актёрлари 17 йилда қандай ўзгарди? Улар бугун қаерда?