
14 ноябр куни кечқурун Жамму ва Кашмирнинг Новгама аҳоли пунктидаги полиция бўлимида юз берган қаттиқ портлаш вазиятни батамом издан чиқарди. NDTV маълумотига кўра, фожеа сабаб 9 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафар одам оғир-енгил жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Портлаш мутахассислар Ҳаряна штати Фаридобод шаҳридан келтирилган мусодара қилинган портловчи моддаларни кўздан кечираётган пайтда содир бўлгани айтилмоқда. Жароҳатланганлар Ҳиндистон армиясининг 92-базаси госпитали ва Шер-и-Кашмир тиббиёт институтига жойлаштирилган.
Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — портловчи моддаларни ўрганаётган полиция ходимлари ва криминалистика мутахассислари. Шунингдек, Сринагар маъмуриятининг икки хизматкори ҳам ҳалок бўлгани қайд этилган.
Портлашдан олдин полиция “Жайш-э-Муҳаммад” гуруҳига тегишли плакатларни топган ва текширув чоғида кўп миқдорда портловчи моддаларни мусодара қилган эди. Гуруҳга алоқадор бир неча шахслар қўлга олинган.
Сўнгги кунларда минтақа узлуксиз тўлқинланмоқда — бир неча кун аввал Деҳлида автомобиль портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 24 киши жабрланди. Орадан бир кун ўтиб, Исломободдаги автоҳужумда камида 12 киши йўқолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.