Австралияда шайтон шохига ўхшаш асалари топилди

1 дақиқа ўқиш4.9K
Австралияда шайтон шохига ўхшаш асалари топилди

Австралиялик олимлар шайтон шохига ўхшаш ўзига хос белгиси билан ажралиб турувчи янги асалари турини аниқлашди, деб ёзди Journal of Hymenoptera Research. Янги турга Megachile Lucifer номи берилган — “Lucifer” сўзи лотин тилида “ёруғлик олиб келувчи” маъносини англатади.

Тадқиқотчилар бу асаларини ғарбий Австралиянинг Голдфилдс минтақасидаги Бремер тизмасида очишган. Улар ушбу жойда камёб ёввойи гулларни кузатиш пайтида янги турга дуч келишган. Маълумотларга кўра, жуда кам учрайдиган бу насил Перт шаҳридан тахминан 470 километр шарқда жойлашган ҳудудда яшайди.

Қизиқ жиҳати шундаки, катта ва кўзга ташланарли шохлар фақат урғочи асаларида мавжуд. Олимлар бу шохлар ҳимоя ёки чанг йиғиш жараёнида ёрдам бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Кашфиёт раҳбари, Кёртин университети профессори Кит Прендергаст айтишича, у турга ном қўяётганда Netflix’даги “Люцифер” сериалини томоша қилган ва асаларининг ташқи қиёфаси қаҳрамонга ўхшагани учун бу номни танлаган. “Урғочисининг юзидаги шохлар ҳақиқатан ғаройиб кўринишига эга эди. Шу пайт сериални кўраётганим учун “Люцифер” номи жуда мос бўлди”, — дейди у.

Олим таъкидлашича, бу гуруҳга мансуб асаларилар орасида охирги 20 йил ичида илк марта янги тур аниқланган. Шунингдек, у бу кашфиёт маҳаллий асалариларни муҳофаза қилиш ва табиий муҳитни сақлаш аҳамиятига яна бир бор эътибор қаратиши кераклигини айтди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, янги асалари тури камёб гуллар билан бир экотизимда яшайди. Шу боис иқлим ўзгариши ёки инсон фаолияти, хусусан, кончилик ишлари уларнинг ҳаётига жиддий таҳдид солиши мумкин.

“Биз ҳали номаълум кўплаб турларни йўқотиб қўйиш хавфини бошдан кечиряпмиз. Улар айни дамда йўқолиб бораётган ўсимликлар ва бутун экотизим барқарорлигида муҳим роль ўйнайди”, — дея огоҳлантирди Прендергаст.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?