
Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Жанубий Корея ва Словакияда иш топиб беришни ваъда қилган икки фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи шахс хусусий агентлик орқали $1 минг олдиндан тўлов олган ва ушланди. Иккинчи шахс эса туристик фирма раҳбари бўлиб, виза расмийлаштириш учун $600 ва 2,8 миллион сўм олгани аниқланди.
Иккала шахс фирибгарликда гумон қилинмоқда ва илгари ҳам жавобгарликка тортилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар