
Ўзатом агентлиги делегацияси Италиянинг Генуя шаҳрида жойлашган Ansaldo Energia заводига ташриф буюрди. Ушбу завод дунёдаги етакчи турбина ускуналари ишлаб чиқарувчилардан бири саналади.
Ташриф давомида делегация турбогенераторлар ишлаб чиқариш технологик жараёни билан таништирилди. Италия томони делегацияни завод цехларига олиб кириб, турбина роторлари ва пичоқларини ишлаб чиқариш жараёнларини кўрсатди.
Завод қуввати кичик ва ихчам ускуналардан тортиб, минг мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган йирик қурилмаларгача ишлаб чиқаришга қодир. Агентликнинг маълум қилишича, Ansaldo Energia кенг турдаги турбина ва уларнинг компонентларини таклиф қилади.
Ташриф якунида ушбу учрашув Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш лойиҳаси учун техник ҳамкорлик ва параметрларни баҳолаш бўйича келгусидаги мулоқотга асос бўлиши таъкидланди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.