
Россия ташқи меҳнат миграциясини назорат қилишни Ички ишлар вазирлигига топширди. Бу ҳақда "Ведомости" нашри хабар берди.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, Ички ишлар вазирлиги президент топшириғига биноан янги миграция сиёсати учун асосий масъул орган бўлади. "Интерфакс" агентлиги маълумотларига кўра, ноқонуний миграция оқимини камайтириш, ижтимоий юкни пасайтириш ва можароларни олдини олиш мақсадида тартибли мигрантларни жалб қилиш тизими яратилади.
Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, ваколатларни бирлаштириш Ички ишлар вазирлигига ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун барча зарур воситаларни тақдим этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар