date

2026 йилдан ҳомиладорлик учун нафақа тўланади

2026 йилдан ҳомиладорлик учун нафақа тўланади
2026 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя жамғармаси ҳомиладорлик ва туғруқ учун нафақа тўлашни бошлайди. Ўша йилнинг иккинчи ярмидан эса вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича ҳам нафақалар ажратилади.

Бу ҳақда 29-октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев танишиб чиққан тақдимотда маълум қилинди. Янги тизим босқичма-босқич барча расмий иш билан банд бўлган фуқароларни жамғарма ҳисобидан нафақалар билан қамраб олишга имкон беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда “Қашшоқликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастур доирасида 2021 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 6,8 фоизга туширилди.

Мамлакатда кам таъминланган оилаларга ажратилаётган нафақалар улуши эса 14 фоиздан 6,1 фоизга камайди. Шунга қарамай, айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, хусусий секторда ишловчи ходимларнинг барчаси ҳам ҳомиладорлик, касаллик ёки ишдан бўшаш бўйича нафақалар ололмаяпти. Иш берувчилар бу харажатларни қўшимча юк сифатида қабул қилишади, бюджетдан қопланадиган нафақа миқдори эса ҳануз паст даражада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2026 йилдан ҳомиладорлик учун нафақа тўланади